ПРО-ЛИГА 2020й. 15-тур. «ШЎРТАН» (Ғузор) – «ТУРОН» (Яйпан). 09.11.2020й. Ғузор «Марказий» стадиони.

Ассалому алайкум, азиз ва қадрдон футбол мухлислари!

Сиз билан яна ғойибона учрашувимиздан мамнунмиз. Барчангизга сиҳат-саломатлик тилаган ҳолда бугунги матнли он-лайн шарҳимизни Ғузор «Марказий» ўйингоҳидан олиб борамиз.

Про-лиганинг 16-туридан ўрин олган, аниқроғи Суперлигага йўлланмани қўлга киритиш учун ўтказилаётган учрашувлардан бирида севимли «Шўртан» жамоамиз Яйпаннинг «Турон» жамоасига мезбонлик қилмоқда.

Жамоамизга омад ва зафарлар тилаган ҳолда «Шўртан» – «Яйпан» учрашувини  бошқариб борадиган расмийлар руйхати билан қуйида таништириб ўтамиз:

Бош ҳакам: Рустам Чориев,
Ёрдамчи ҳакамлар: Шоҳнур Йўлдошев ва Султонмурод Улфатов
Захира ҳаками: Элнур Дониёров
Назоратчи: Равиль Шаяхмитов
Комиссар: Эркин Бахтиёров

Жамоамиз бугун майдонда кўк, рақибимиз эса оқ либосда майдонда тўп сурадилар.

Оқ бўрилар бугунги учрашувни қуйидаги таркибда бошлаб олишади.

«ШЎРТАН»: 16.Акмал Раҳимов, 7.Олимжон Каримов, 8. Шамсиддин Сағдуллаев, 10.Маъруф Муродов, 14.Шокир Йўлдошев, 18.Самандар Шодмонов (с), 19.Шербек Эшмуродов, 22.Сардор Садуллаев, 34.Шахбоз Жўраев, 77.Солохиддин Санақулов, 97.Фахриддин Алимов

Заҳирадагилар: 1.Асадуллахон Полвонов (2001), 2.Нурали Падаров, 5.Элбек Отақулов, 17.Элёр Омонжонов, 21. Ислом Бойсариев, 27.Ислом Шодмонов, 28.Санжар Турақулов, 29.Жаҳонгир Қурбонбоев, 85.Асадбек Самариддинов.

Жамоа бош мураббийи: Асрор Алиқулов

Меҳмонлар жамоаси таркиби билан ҳам танишинг!

«ТУРОН»: 87. Акмал Ортиқов, 2. Абдулазизхон Абдурашидов, 3.Шукурали Пўлатов, 4. Суннатилло Эрматов, 7. Умиджон Қодиров 11. Асилбек Қаюмов, 15. Шохрухбек Холматов (С), 17. Достонбек Мелиқўзиев, 22. Ғолиббек Сарибоев, 23. Хуршидбек Асқаралиев, 77. Билолхон Тошмирзаев.

Заҳирадагилар: 1. Мирзоҳиджон Жалилов, 5. Ойбек Аҳматов, 8. Баҳодир Акрамов, 9. Отабек Ҳайдаров, 19. Жамшидхўжа Тўхтахўжаев, 25. Исмоилжон Охунжонов, 77. Миржалол Мирзаев.

Бош мураббий: Исломбек Исмоилов

Эслатиб ўтамиз, бугунги учрашувни ҳам FUTBOL TV телеканали орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин. Шарҳловчи – Ориф Толипов.

Ғузор «Марказий» стадионига севимли жамоасини қўллаб-қувватлаш учун Яйпанлик муҳлислар ҳам ташриф буюришган.

Учрашув бошланишига оз муддат вақт қолди.

Жамоалар ЎзПФЛ мадҳияси садолари ҳамда муҳлислар олқишлари остида майдонга тушиб келишди.

Учрашувни «оқ бўрилар» бошлаб беришди.

Шокир Йўлдошевнинг жарима майдони яқинидан ҳаволатиб тепган зарбасига аниқлик етишмади.

2 дақиқа. Маъруф Муродов томонидан ажойиб етказилган пасни Фаҳриддин Алимов дарвозага йўллашни уддасидан чиқмади.

4 дақиқа. Самандар Шодмоновнинг тўп узатмаси Шокир Йўлдошевни олдинга етаклади. Афсус, Шокир Йўлдошев ўзи олдинга йўллаган тўпига етиб улгурмади.

6 дақиқа Фаҳриддини Алимовда яхши имконият. Бироқ рақиб ҳимоячилари ўз ишларини яхшироқ бажаришди ва хавфни бартараф этишга эришди.

10 дақиқа Шамсиддин Сагдуллаев тўп учун курашда рақиб томонидан қўполлика дуч келди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 4.Суннатилло Эрматов эса сариқ карточка билан «рағбатлантирилди».

Жамоамиз тўпни назорат қилишга ҳаракат қилмоқда. Аммо  хато ва камчиликларга ҳам йўл қуймоқда

14.Жарима майдонимиз яқинида хавфли вазият. Рақиб ҳужумчиси фаол ҳаракатлари билан уч нафар ҳимоячимизни алдаб  ўтишга эришди. Бироқ хавф вақтида бартараф этилди.

18 дақиқа. Маъруфхон Муродовнинг зарбасини рақиб ҳимоячилари майдондан ташқарига чиқариб юборишди. Натижада Шўртан жамоаси илк бурчак тўпини амалга оширди. Бурчакдан етказиб берилган тўпга Олим Каримов аниқ зарба бера олмади. Афсус.

Меҳмонлар дарвозаси олдида бетартиб тўп узатмалар. Хавфли вазият. Ҳимоячилар хавфни узоқлаштирди.

21 дақиқа. Абдулазизхон Абдурашидовнинг Шамсиддин Сагдуллаевга нисбатан қўпол ҳаракатлари жарима тўпи билан якунланди. Бу имконият ҳам бой берилди.

22 дақиқа. Маъруфхон Муродовда яхши имконият. Аммо у тўпни дарвозага тепиш ўрнига Фаҳриддин Алимовга узатди.

23 дақиқа. Яна Муродовнинг зарбаси, ва ноаниқ.

27 дақиқа. «Оқ бўрилар» навбатдаги бурчак тўпини амалга оширишди. Самарасиз. Қайтарилган тўпдан сўнг рақиб тезкор қарши ҳужумга ўтди. Ва жавобан бурчак тўпига эга бўлишди. Ҳимоячиларимиз хавфни бартараф этишди.

30 дақиқа. Шўртан дарвозаси томон Суннатилла Эрматовдан  ҳақиқий кучли ва хавфли зарба. Бахтимизга ноаниқ!

34 дақиқа. Асилбек Қаюмов Шўртанни жазолаши мумкин эди. Бахтимизга у жамодоши томонидан етказилган тўпга улгурмади.

Турон дарвозаси олдидаги тўпни белгиланган дарвозага жойлайдиган футболчи топилмаяпти жамоамизда.Афсус

Меҳмонларда бурчак тўпи. Гол! 77.Билолхон Тошмирзаевнинг чап бурчакдан етказиб берган тўпини 2.Абдулазизхон Абдурашидов боши билан дарвозага йўллаб учрашувда ҳисобни очишга эришди. 0:1. Турон олдинда.

Оқ бўрилар жарима тўпини амалга оширмоқда. Самандар Шодмоновнинг зарбасини ҳимоячилар қайтаришди.

«Шўртан» – «Турон» учрашувининг биринчи ярмига 1 дақиқа қўшиб берилди.

Биринчи бўлим 0:1 ҳисобида Тўрон жамоасининг фойдасига якунланди.

Иккинчи бўлим жамоалардаги  ўзгаришлар билан бошланди.

Шўртан таркибини 77.Салоҳиддин Санақулов тарк этди. Унинг ўрнига майдонга 17.Элёр Омонжонов майдонга туширилди.

Турон таркибида эса ёш футболчи 11.Асилбек Қаюмов ўрнига 9.Отабек Хайдаров майдонга тушди.

Шўртан дарвозаси томон бурчак тўпи. Акмал Раҳимов жамоамиз жонига оро кирди.

Меҳмонлар эркин зарбани амалга оширди. Ҳимоячиларимиз хавфни бартараф этишди.

57 дақиқа. Хавфли вазият! Яйпанликлар яхши комбинацияли ҳужум уюштиришди. Ушбу чигал вазиятда ҳимоячиларими фаол иштирок этишди.

Қарши ҳужум ва мезбонларда бурчак тўпи тепиш имконияти. Ушбу вазиятдан ҳам футболчиларимиз самарали фойдалана билишмади.

59 дақиқа. Тўрон таркибида ўзгариш. 23.Хуршидбек Асқаралиев ўрнига 5.Ойбек Ахматов майдонга тушди.

Яйпанликлар анча фаоллашди ва «оқ бўрилар»га босим ўтказмоқда. Хавфли вазият. Ҳимоячиларимиз аниқ ҳаракат қилишди.

Олим Каримовга тиббий ёрдам кўрсатилди.

Каримов майдонга қайтди.

Шўртан дарвозаси томон жарима тўпи. Чамаси 45 метрлардан. Футболчиларимиз тўпни қайтарди. 29.Жаҳонгир Қурбонбоев майдонга тушишга шай бўлиб турибди.

65 дақиқа.Шокир Йўлдошев бурчак тўпини амалга оширмоқда. Унинг бурчакдан етказган тўпига 34.Шаҳбоз Жўраев боши билан зарба берди. Ноаниқ.

Ўзгариш. Шўртан таркибидан 18.Самандар Шодмонов ўрнига 29.Жаҳонгир Қурбонбоев ҳамда 22.Сардор Саъдуллаев ўрнига 21.Исломбек Бойсариев майдонга туширилди.

69 дақиқа. Ҳакам қарорига қаршилик билдиргани учун Шаҳбоз Жўраевга сариқ карточка кўрсатилди. Жарима майдонимизнинг ўнг чизиғи яқинидан белгиланган ва амалга оширилган стандартни Акмал Раҳимов қайтариб жамоамизни муқаррар голдан сақлаб қолди.

Бурчак тўпи. Қурбонбоев тўп ёнида. Самарасиз.

72 дақиа. Ислом Бойсариевдан ажойиб пас. Аммо Фаҳриддин Алимов уни гол билан якунлашни уддалай олмади. Афсус.

74. Шўртан таркибида яна бир ўзгариш. 85.Асадбек Самариддинов 10.Маъруфхон Муродовнинг ўрнига майдонга тушди.

Ойбек Ахматовда огоҳлантириш.!

Асадбек Самариддинов ажойиб имкониятни бой берди. Бўш қолган дарвоза забт этилмади. Афсус

76 дақиқа. Оқ бўрилар бирин кетин стандартларни амалга оширмоқда. Барчаси самарасиз. На жарима тўпи на бурчак тўпларидан фойдалана олишмаяпти футболчиларимиз.

Вақт ўтиб бормоқда. «Шўртан» бу ҳунук вазиятдан чиқиб кетишни иложини топишига ишонч билдирамиз.

Бирин-кетин бурчак тўпларини амалга ошираётган «Шўртан» футболчиларига омад етишмаяпти.

Акмал раҳимов дарвозасини бўш қолдирган ҳолда олдинга чиқиб тўпни қайтарди ва йиқилди. Рақиблар ҳужумда. Аммо дарвозамиз бўш. Раҳимов ҳакам назаридан ҳам четда қолди шекилли. Хавфли вазият.  Аммо ҳакам вақтида хуштагини чалди.

Турон таркибида ўзгариш. 77.Билолхон  Тошмирзаев ўрнига 71.Миржалол Мирзаев майдонга туширилди.

84 дақиқа. Гооооол!  Ислом Бойсариевдан ашлаб берган тўпни Фаҳриддин Алимов боши билан дарвозага жойлаб қўйди ва ҳисобни қисқартирди. 1:1.

88 дақиқа. Навбатдаги ҳужумимиз самарасиз якунланди.

Учрашувга 4 дақиқа қўшиб берилди.

Бурчак тўпи. Ислом Шодмоновнинг зарбасини ҳимоячилар қайтарди.

Ажойиб имконият. Бойсариев жарима нуқтасидан тўпни Шокир Йўлдошевга етказди. Зарбааа. Ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқарди. Натижада Бурчак тўпи. Рақиб ҳимояси фаол ҳаракат қилди.

Шўртан – Турон учрашуви 1:1  ҳисобда ўз ниҳоясига етди.

Барчангизга сиҳат саломатлик тилаган ҳолда хайр деб қоламиз.

Leave a Reply